“Реал” ва “Барселона” афсоналари ўртасида ўйин ташкил этилади
Спорт
−
12 Ноябрь
6197Жорий йилнинг 15 декабрь санасида Япония пойтахти Токио шаҳрида Мадриднинг “Реал” ва Каталониянинг “Барселона” клуби афсоналари ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Барселона” клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Барселона” таркибида яқиндагина футболчилик фаолиятини якунлаган Иньеста, жамоа собиқ бош мураббийи Хави, аргентиналик футболчи Маскерано каби футболчилар тўп тепиши кутилмоқда. Шунингдек, Рафаэль Маркес, Ривалдо, Савиола, Боян Кркич, Адриано, Гаизка Мендиета ва бошқа юлдузлар ўйинда иштирок этиши режалаштирилган.
“Барса афсоналари” дастури 2016 йилда яратилган ва уни бевосита клуб бошқаради. Бу ғоя “Барса” номининг бутун дунё бўйлаб глобаллашувига ҳисса қўшадиган давом этаётган лойиҳада собиқ юлдузларни бирлаштириш ва шу тариқа клубнинг машҳур қадриятларини ривожлантиришдан иборат”, дейилади манба хабарида.
Қайд этиш жоиз, “Реал” ва “Барселона” афсоналари Токиодаги ўйин олдидан 28 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳада ҳам ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйин Каталония клуби ташкил этилганининг 125 йиллиги доирасида бўлиб ўтади.