“Реал” “Сити”га қарши ўйинда клуб антирекордини қайд этди

Спорт

image

“Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси ярим финалида “Манчестер Сити”га қарши ўйин бошида икки марта гол ўтказиб, клуб тарихидаги антирекордини қайд этди. Испания клуби ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасида 11 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳисобни очди. 11-дақиқада ҳужумчи Габриел Жезус орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шундан сўнг, кўпчилик “лос бланкос”нинг “нокаут”га учрашини кутганди. Бироқ “қаймоқ ранглилар” ўйиннинг боришини ўзгартира олди. Карим Бензема ва Винисиус Жуниор томонидан киритилган голлар мадридликларнинг финалга чиқиш умидини сақлаб қолди. “Қироллик” клуби яна бир бор ўзига берилган ҳар қандай зарбага жавоб беролишини исботлади.

Маълумот ўрнида, “Реал” ва “Сити” ўртасидаги жавоб учрашуви 4 май куни Мадриддаги “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг