“Реал” шифокорлари ChatGPT’дан маслаҳат олиши маълум бўлди
Спорт
−
25 Март 1598 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ физиотерапевти ва овқатланиш бўйича мутахассиси Ициар Гонсалес де Арриба клуб ChatGPT’нинг бепул версиясидаги маслаҳатлар асосида ўйинчиларга озуқавий қўшимчалар буюраётганини айтди. Бу ҳақда клубнинг собиқ мутахассиси ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ, “Реал Мадрид” тиббий ходимлари дастлабки текширув пайтида ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ўнг тиззасини чап тиззасининг жароҳати билан адаштириб юборганини хабар қилган эди. Футболчининг ўзи якуний ташхис ва тикланиш режаси фақат Францияда, қўшимча текширувлар учун борганидан кейин ишлаб чиқилганини тасдиқлаган.
Гонсалес Instagram саҳифасида ушбу янгиликларга жавоб берар экан қуйидагича муносабат билдирди:
“Раҳмат, Килиан. Умид қиламанки, улар энди тажрибасиз ва билимсиз одамларни эмас, балки малакали ва мутахассис одамларни излашади,” деб ёзди.
Шунингдек, собиқ диетолог клубнинг ҳозирги физиотерапевти ва овқатланиш бўйича мутахассисларини танқид қилди.
“Билмадим, бундан ҳам ёмони нима: бу янгиликми ёки улар ChatGPT’нинг бепул версиясидаги маслаҳатлар асосида қўшимчалар тайёрлаётганими?”, дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Ициар Гонсалес 2021 йилдан 2025 йилгача “қироллик клуби” жамоасида ишлаган.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март