"Реал”нинг стадиони улкан омборхонага айлантирилади

Спорт

image

Мадриднинг "Реал” футбол клуби раҳбарияти "Сантьяго Бернабеу" стадионини коронавирусга қарши курашиш учун зарур бўлган дори-дармонларни сақлаш жойига айлантиради. Бу ҳақда Испания клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дори-дармонлар турли ташкилот ва корхоналардан тушган хайрия маблағлари орқали йиғилади.

“Реал” жамоаси Спорт Олий Кенгаши (CОК) билан ҳамкорликда COVID-19 пандемиясига қарши курашда ишлатиладиган стратегик тиббий воситаларни Мадридга етказиб бериш ва тарқатиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Барча тўпланган захиралар ҳукумат бошчилигидаги Испания соғлиқни сақлаш идораларига топширилади. Бу чоралар ҳозирги фавқулодда вазиятларда зарур бўлган ресурслардан самарали фойдаланиш учун амалга оширилади", дейилади баёнотда.

Шунингдек, "Реал” раҳбарияти хайрия йиғиш бошланганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, тўпланган пуллар Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

"Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар