“Реал”нинг собиқ футболчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Спорт

image

Бугун, 14 апрель куни “Реал” ва Колумбия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Фредди Ринкон 55 ёшида оламдан ўтди. Собиқ футболчи бахтсиз ҳодиса натижасида олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда ESPN Futbol Argentina телеканали ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилган.
 
Жорий йилнинг 11 апрель куни Ринкон бошқарувида бўлган автомобиль Калидада (Колумбия) автобус билан тўқнашиб кетган. Натижада, Фредди реанимацияга ётқизилганди. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари ҳам оғир бўлмаган жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Маълумот ўрнида, Ринкон 1995 ва 1996 йилларда "Реал"да ўйнаган. Ярим ҳимоячи 1986 йилдан 2004 йилгача давом этган фаолияти давомида “Наполи” ҳамда бир қатор Колумбия ва Бразилия клубларида ҳам тўп сурган. У 1990-2001 йилларда Колумбия терма жамоасига ҳам чақирилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг