“Реал”нинг собиқ футболчиси Ислом динини қабул қилди

Спорт

image

“Реал”, “Милан” ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф Ислом динини қабул қилди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Зеедорф Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Исломни қабул қилган.

“Бу ёқимли хушхабар. Мусулмон оиласига қўшилганим муносабати билан келган барчага ташаккур. Дунёдаги барча биродарлар ва опа-сингилларимга қўшилганимдан жуда хурсандман. Айниқса, София менга Исломнинг маъносини чуқурроқ ўргатди. Исмимни ўзгартирмаганман ва ота-онам томонидан берилган Кларенс Зеедорф исмимни қўйишда давом этаман. Дунёдаги барчага ўз севгимни йўллайман!”, дея изоҳ қолдирган футболчи.

Зеедорф “Реал”, “Аякс”, “Сампдория”, “Интер”, “Милан” ва “Ботафого” клубларида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1028

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг