“Реал” “Ньюкасл” футболчиси учун “Арсенал” билан курашмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини сотиб олиш учун “Арсенал” билан рақобатга киришди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Испания клуби ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва бу борада Лондон клуби билан рақобатлашишга тайёр.

Хабарда айтилишича, “Реал Мадрид” скаутлари Тоналини жорий йилнинг 7 март куни “Манчестер Cити”га қарши ўйинида кузатган. Уларнинг асосий мақсади Чемпионлар лигаси доирасидаги “шаҳарликлар”га қарши баҳс олдидан маълумот тўплаш бўлган. Бироқ, Мадрид клубининг ярим ҳимоячига бўлган қизиқиши трансфер бозорида катта эътиборни тортган. Шунингдек “Арсенал” ҳам фаол равишда Тоналига қизиқиш билдирмоқда.

“Ньюкасл” эса Тоналини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни арзон нархда қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Жамоа раҳбарияти италиялик ярим ҳимоячининг трансфер нархини тахминан 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчининг агенти Жусеппе Рисо барча муҳим қарорлар жорий мавсум якунлангач қабул қилинишини маълум қилган. Ҳозирча Тонали тўлиқ эътиборини “Ньюкасл” сафидаги ўйинларига қаратган. Жорий мавсумда у 45 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 7 та голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” “Ньюкасл” Сандро Тонали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг