“Реал” МЮ футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг голландиялик футболчиси Донни ван де Бек келаси трансфер мавсумида “қизил иблислар” сафини тарк этиши мумкин “Fichajes” нашри хабарига кўра, “Реал” Доннига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “қироллик клуби” яримҳимоячини арзонроқ нархда сотиб олишни мўлжалламоқда, чунки ван де Бек “қизил иблислар” сафида ҳалигача ўз ўрнини топиб улгурмаган. Шу сабаб мадридликлар голланд футболчисининг нархи тушишига умид қилмоқда.

Аввалроқ, манкунианликлар Доннини қишки трансфер ойнасида сотувга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда голландиялик Англия Премьер лигасининг атиги 5 та учрашувида майдонга тушди.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” 2020 йилда ван де Бекни “Аякс”дан 39 миллион евро эвазига харид қилганди. Унинг ҳозирги бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жамшидбек Маҳмудов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг