“Реал” мусобақадан “учди”. Анчелотти мағлубият сабабларини айтди
Спорт
−
04 Февраль 2022
3712Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубоги доирасида бўлиб ўтган “Атлетик Бильбао”га қарши (0-1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Натижа бизни ранжитди. Биз ўзимиз қатнашаётган барча турнирда ғалаба қозонишни хоҳлардик. Ўйлайманки, ўз хатоларимизни тўғирлаймиз. Ўйин тенгкурашлар остида ўтди.
Карим Бензема каби футболчи бизга камлик қилди. Бильбаоликлар қаттиқ прессинг қилишди ва сўнгги дақиқада гол уришди. Каземиро ва Алабанинг тезлигидан фойдаланишимиз керак эди”, деган италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 февралда ўтказилган “Copa Del Rey” чорак финалидаги ушбу мағлубиятдан сўнг мадрид клуби турнирни тарк этди. “Атлетик” клуби Веска Веренгернинг 89-дақиқадаги голи эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шуҳрат Ҳомидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь