“Реал” Мбаппега 15 кун муҳлат беради

Спорт

image

2024 йил 1 январигача франциялик футболчи Киллиан Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтирмаса, Мадриднинг “Реал” клуби футболчи трансфери бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда As хабар берди.

“Реал Мадрид” Мбаппенинг онаси ва агенти Фаиза Ламари билан боғланади ва футболчига қарор қабул қилиш учун 15 кун муҳлат беради. Мадридликлар энди узоқ музокаралар ўтказмоқчи эмас. Мбаппе таклифни қабул қиладими ёки йўқми, 15 январгача жавоб бериши керак.

“Реал” ҳам энди оғзаки келишувларга таянмайди ва келишувни ҳужжатлаштириш ниятида. “Қироллик клуби” футболчи билан шартнома борасида тезроқ келишиб, ёзда уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Агар Мбаппе 15 январгача таклифга жавоб бермаса, “Реал” “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд вариантига ўтади ва уни сотиб олишга ҳаракат қилади. Қайд этилишича, норвегиялик футболчи Дортмунднинг “Боруссия” клубида бирга ўйнаган ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан яқин дўст. Бундан ташқари, “Манчестер Сити” ҳужумчисининг Испаниянинг Марбелья шаҳрида уйи бор. Ушбу факторлар норвегиялик форварднинг Мадридга келишига туртки бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Киллиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг