“Реал Мадрид” ЕЧЛнинг қиролидир – Гвардиола

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби Европа Чемпионлар лигасининг қиролидир. “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан кейин шундай фикр билдирди, деб хабар берди “Маrcа” нашри.

Шунингдек, Гвардиоланинг қўшимча қилишича, агар, “Манчестер Сити” “Реал”га қарши кеча, 13 апрель куни “Атлетико” билан ўйиннинг иккинчи бўлимидагидек футбол намойиш қилса, Мадрид клуби “шаҳарликлар”га ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

“Улар (“Реал Мадрид”) ушбу турнирнинг қиролидир. Биз учун бу Чемпионлар лигасидаги учинчи ярим финал ҳисобланади. Аммо “Атлетико” билан учрашувнинг иккинчи бўлимидагидек ўйнасак, “Реал”га қарши ҳеч қандай имкониятимиз қолмайди. Биз Манчестердаги биринчи ўйинда қандай ўйнаган бўлсак, шундай ўйнашимиз керак ва юзага келган ҳар имкониятдан фойдаланишимиз зарур. Биз “Ливерпуль”га қарши ўйиндан кейин Испанияга келдик ва тайёргарлик кўришга улгурмадик. "Атлетико" жуда яхши кўринди. Бу ўйин жуда қийин эди, лекин биз чидадик”, деган “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, кеча, 13 апрель куни ЕЧЛ чорак финал баҳсларига якун ясалди. “Атлетико” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди. Ушбу баҳсда ҳисоб очилмаган бўлса-да, дастлабки ўйиндаги ғалаба эвазига “Манчестер Сити” ярим финалга йўл олди. “Шаҳарликлар”нинг ярим финалдаги рақиби Мадриднинг “Реал” клуби бўлади. Улар ўртасидаги биринчи учрашув жорий йилнинг 26 апрель санасига белгиланган.

Шунингдек, жавоб учрашувида “Бенфика” билан жанговар 3-3 ҳисобида дурранг қайд этган “Ливерпуль” ҳам ярим финалга йўл олди. “Қизиллар” ярим финалда Испаниянинг бошқа бир жамоаси “Вильярреал” билан кураш олиб боради. Улар ўртасидаги дастлабки учрашув 25 апрель куни бўлиб ўтади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг