“Реал Мадрид”нинг трансфер режаси маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид”  футбол клуби таркибни янгилаш доирасида ПСЖ вингери Килиан Мбаппе ёки “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олишни режалаштирмоқда. Агар, молиявий вазият кўнгилдагидек бўлиб турса, иккала футболчига ҳам эга чиқиш вариантини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар берди
 
Нашрнинг ёзишича, “Реал Мадрид” Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холандни сотиб олган тақдирда, бошқа йирик трансферларни амалга ошириш ниятида эмас. Сабаби “Қироллик” клуби раҳбарияти академиядан етишиб чиқаётган ёш, истеъдодли футболчиларга ва ижара асосида бошқа клубларда тўп тепаётган ўйинчиларга ҳам имконият бермоқчи. Ҳар ҳолда бу “нафси ҳакалак отган” агент ва клубларни бой қилишдан самаралироқ бўлиши мумкин.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ёз ойларида Альваро Одриосола, Такефуса Кубо, Рейнер ва Борха Маёраль каби футболчиларнинг ижара шартномалари тугайди ва улар “Реал Мадрид” таркибига қўшилади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг