“Реал Мадрид” “Монако”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Кеча, 20 январь куни UEFA Чемпионлар лигасининг еттинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Франциянинг “Монако” клубини 6:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг бешинчи дақиқасидаёқ Килиан Мбаппе ҳисобни очди. 26-дақиқага келиб эса франциялик ҳужумчи дубль қайд этиб, жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Винисиуснинг узатмасидан сўнг Франко Мастантуоно ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Тило Керернинг автоголи эвазига мадридликлар устунликни янада мустаҳкамлади. 63-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Винисиус ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

72-дақиқада “Монако” сафида Жордан Тезе гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ, 80-дақиқада Жуд Беллингемнинг голи учрашувга нуқта қўйди. Якуний ҳисоб 6:1.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” Чемпионлар лигасидаги очколари сонини 15 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. “Монако” эса 9 очко билан йигирманчи ўринда бормоқда.

Навбатдаги турда “Қироллик клуби” сафарда “Бенфика”га қарши майдонга тушади. “Монако” эса ўз уйида Туриннинг “Ювентус” жамоасини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг