“Реал Мадрид” футболчиси Элдор Шомуродов жамоадошига айланиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Лукас Васкес қишки трасфер ойнаси вақтида Римнинг “Рома” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, испаниялик футболчига “бўрилар” бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда. Мураббийнинг фикрича, ушбу харид “Рома”нинг ярим ҳимоясидаги ҳамма муаммоларни бартараф этиши мумкин.

Шунингдек, аввалроқ Лукасга “Севилья” ва Италиянинг “Наполи” клублари ҳам қизиқиш билдирганди. 

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби”нинг Васкес билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt порталида 30 ёшли футболчи 15 миллион еврога баҳоланган.

Маълумот ўрнида, А Сериянинг жорий мавсумида “Рома” 11 та ўйин ўтказиб, 19 очко жамғарди ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг