“Реал” Кроосга “Ман Сити”дан ўринбосар топди
Спорт
−
04 Сентябрь
3523“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри келажакда “Реал” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, трансферга клуб раҳбарияти ҳам, “қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.
Қизиқишнинг ортиши ярим ҳимоячи Тони Крооснинг кетиши билан боғлиқ. “Реал Мадрид” ҳозирда немис футболчисига ўринбосар қидирмоқда. Унинг кетиши жамоа ўйинига катта таъсир қилади.
Родрининг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. “Реал Мадрид” Родрини трансферга мажбурламоқчи эмас ва “Ман Сити” билан музокараларни бошлашдан олдин жорий мавсум охиригача кутишни режалаштирмоқда.
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола йил охиригача клубни тарк этиши мумкин, бу эса Родрининг “Реал” билан шартнома имзолаш имкониятини оширади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь