“Реал” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

Спорт

−

image

Марокаш мезбонлик қилган футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал баҳсида Испаниянинг “Реал” клуби Саудия Арабистонининг “с” жамоаси билан куч синашди. 

Англиялик Энтони Тейлор бошқариб борган баҳсда умумий 8 та гол киритилди.

Мадридликлар учрашувнинг 13-дақиқасида Винисиуснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан 5 дақиқа ўтиб “қаймоқранглилар” ўз устунлигини мустаҳкамлади – гол Федерико Вальверде томонидан киритилди. 26-дақиқада “Ал-Ҳилол” ҳисобдаги фарқни қисқартира олди – голга Мусса Марега муаллифлик қилди.

54-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг Карим Бензема рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб “Реал Мадрид” Федерико Вальверде томонидан киритилган голдан сўнг ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 63-дақиқада Лусиано Вьетто ҳисобдаги фарқни иккитага қисқартирди, орадан олти дақиқа ўтиб “Реал” аъзоси Винисиус дубл қайд этди. 79-дақиқада Лусиано Вьетто ҳам дублга эришди.

Қолган дақиқалар давомида таблодаги ҳисоб ўзгармади. Мадриднинг “Реал” клуби 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

Чемпионат якунларига кўра, “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Фейр-плей мукофитини ҳам испан клуби қўлга киритди.

Маълумот учун, “қироллик клуби” ўз тарихида 5 марта мазкур совринга эга чиқди. “Реал” футбол тарихида ушбу совринни энг кўп ютган жамоа ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг