“Реал” “Челси” аъзоси учун 100 млн евро тўламоқчи
Спорт
−
30 Октябрь
3182Мадриднинг “Реал” клуби Лондоннинг “Челси” клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг трансферига “қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи қизиқмоқда.
2024/25 йилги мавсумда Энцо Фернандес клуб миқёсида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда, 2023 йилнинг қишида эса “Челси” уни 121 миллионга сотиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан Мбаппе “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Франциялик футболчига Англиянинг бошқа бир клуби “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда.