“Реал” Бенземага ўринбосар топди
Спорт
−
02 Март 2023 4985 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Алварес фаолиятини Испаниянинг “Реал” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Goal.com” портали хабар берди.
Мадрид клуби аргентиналик футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қаймоқранглилар” Алваресни Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бироқ “шаҳарликлар” раҳбарияти ҳужумчи клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашига ишонмоқда.

Хулиан Алварес жорий мавсум Англия чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. “Transfermarkt” портали унинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь