“Реал” Беллингем трансферидан воз кечди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни сотиб олиш вариантидан воз кечди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди. 

Манбага кўра, “Реал” Беллингемнинг ўйинларига қизиқиш билдирганига қарамай, клуб англиялик футболчининг жамоага мослаша олишига шубҳа қилмоқда. Шунингдек, трансфердаги яна бир муаммо 19 ёшли ярим ҳимоячи учун талаб қилинаётган 100 миллион евродан кўпроқ миқдор бўлмоқда.

Беллингемга “Реал”дан ташқари “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ҳам қизиқиш билдираётганди. Футболчининг “Боруссия” билан шартномаси 2025 йилда якунланади. 

Жорий мавсум англиялик футболчи Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.  “Transfermarkt” портали Беллингемга 120 миллион евро нарх белгилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жуд Беллингем “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг