“Реал” аргентиналик ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Вильярреал” ҳимоячиси Хуан Фойтни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Трансфер шу ёзга мўлжалланган. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Фойт ўтган йилнинг июль ойида "Тоттенхэм"дан "Вильярреал"га кўчиб ўтган эди. Испан клуби футболчи учун "шпорларга" 15 миллион евро тўлаган. Ҳозирда эса Фойт 20 миллион фунтга баҳоланмоқда (Transfermarkt).

24 ёшли аргентиналик ҳимоячи жорий мавсумда "Вильярреал" билан Ла Лиганинг 17 та ўйинида майдонга тушди. Унинг клуби билан жорий шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг