“Реал” Анчелотти ўрнига мураббий топди

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Кастилья”ни бошқараётган Раул Гонсалес Карло Анчелотти кетганидан кейин асосий жамоа бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Раулнинг “Кастилья” бош мураббийи сифатидаги фаолияти АПЛ ва Бундеслига клублари, шунингдек, “Реал Мадрид” асосий жамоасида қизиқиш уйғотган. Раул “Реал” билан шартномаси 2024 йилда тугайдиган Анчелоттига жиддий альтернатив ҳисобланади.

“Реал” Раулни Анчелотти ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Шунингдек, Раулнинг “қаймоқранглилар” ўринбосарлар жамоасини бошқараётгани раҳбариятни хотиржам бўлишига сабаб бўлмоқда.

Испания чемпионатининг 25-туридан кейин “қироллик клуби” 56 очко жамғариб, турнир жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам “Барселона”дан 9 очко ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Анчелотти “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг