“Реал” афсонаси Евро-2024'да қатнашмаслигига муносабат билдирди
Спорт
−
28 Май 2024 3096 1 дақиқа
Кеча, 27 май куни Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Евро-2024'га тайёргарлик кўрадиган 29 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. “Реал Мадрид”нинг тажрибали қанот футболчиси Лукас Васкес қайдномага киритилмади.
Таркиб эълон қилингандан сўнг, Васкес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида иккита кулиб турган реакцияни билдирди, бироқ, кейинчалик хабарни ўчириб ташлади.

Васкес сўнгги мавсумларда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнамоқда. Де ла Фуэнте бу позиция учун Дани Карвахаль ва Хесус Навасни афзал кўрди.

Жорий мавсумда Васкес барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Евро-2024'нинг гуруҳ босқичида Испания терма жамоаси Италия, Хорватия ва Албанияга қарши баҳс олиб боради. Қизил фурия турнирдаги илк учрашувини 15 июнь куни Хорватияга қарши ўтказади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025