“Реал” 350 миллионлик трансферга тайёрланмоқда!
Спорт
−
09 Март 2019 6767 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик ҳужумчи Неймар учун ПСЖга 350 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақида испан нашри Sport.es маълумот тарқатди.
Манбада таъкидланишича, “бланкос” раҳбариятининг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсади Мбаппе эмас Неймар ҳисобланмоқда. Сабаби француз футболчиси ўз мамлакатини тарк этишни хоҳламаяпти. Шу сабабдан, яна сояда қолишни бошлаган бразилиялик форвард “Реал”нинг таклифига ижобий қараши мумкин.
Мадридликлар футболчига йилига солиқлардан ташқари 45 миллион евро маош беришга тайёр. Агар бу амалга ошса Премьеро тарихида тўланган энг катта гонарарга айланади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель