“Реал” ҳамон Кроосга ўринбосар изламоқда
Спорт
−
26 Декабрь
774“Реал Сосьедад”нинг ярим ҳимоячиси Мартин Субименди “Реал Мадрид” жамоасига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда “Defansa Central” хабар берди.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” раҳбарияти Субимендини “қаймоқранглилар” афсонаси, шу йилнинг июль ойида фаолиятини якунлаган собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос ўрнига қўймоқчи. Мадрид клуби футболчининг жамоага жуда мос тушишига ишонмоқда.
Субимендининг “Реал Сосьедад” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 21 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” “Лацио”да тўп тепаётган собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь