Ravon Nexia R3​ Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

Жамият

image

Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3​ автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖнинг ахборот хизмати маълум қилди.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3​ сотилган.

Бундан ташқари, Ravon ​маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан буён "UzAutoMotors" ​Қозоғистонда автомобилларни "Chevrolet" ​ бренди остида сотишни бошлади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон UzAutoMotors Ravon Ravon Nexia R3​

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг