Расул Кушербоев президентликка номзодини қўядими? Депутат жавоб берди
Жамият
−
27 Февраль 2021
23921Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев президентликка номзодини қўйиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
“Менда бунақа ният йўқ. Буни беш ёки олтинчи марта айтяпман. Биринчидан, бунга хоҳиш йўқ. Иккинчидан, ёшим етмайди. Учинчидан, бунинг учун инсонда узоқ йиллик меҳнат тажрибаси, салоҳият ва билим бўлиши керак.
Бугуни кунда мен ҳақимда юртдошларимизда ижобий фикр пайдо бўлган бўлса, мен буларни амалдаги давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсати, депутатларга қаратаётган эътибори ва очиқлик учун яратиб берган шароитининг натижаси, деб биламан. Бугунги кунда Президентимизни бу йўлда тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Шунинг учун кўпчиликка эслатма сифатида айтмоқчи эдимки, менда бундай хоҳиш ва фикрлар йўқ. Мен Ўзбекистоннинг фаровонлиги ва ривожи йўлида Президент томонидан қндай ислоҳотлар олиб борилаётган бўлса, мана шу ислоҳотларнинг фаол ижрочиси, унинг натижаси йўлида ўзимнинг меҳнатимни сарфлайман, деган мақсад билан яшаяпман ва шу йўлда ҳаракат қиляпман”, дейди Кушербоев.
Шунингдек, депутат унинг президентликка номзодини қўйиш-қўймаслик масаласини бошқа кўтармасликни сўраган. Кушербоевга кўра, “қаерда ва қандай вазифада бўлмасин, юртдошларга яхшилик қилиш ва мамлакат ривожига ҳисса қўшишга бўлган иштиёқ сўнмаса бўлди”.
LiveБарчаси