Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолигидан чиқди

Жамият

image

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзолари сафидан чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи Telegram-каналида маълум қилди. 

Унга кўра, собиқ депутат бу ҳақида анчадан буён ўйлаб юрган. 

“Партиядан чиқишим унинг аъзолари сафидаги, ишидаги қадрдон ака-ука, опа-сингилларимиз билан бўлган муносабатларга таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Партиянинг менга берган имкониятлари, ўргатганлари учун бир умр миннатдорман”, дейди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Расул Кушербаев парламентда унинг фикри эшитилмагани учун депутатликдан кетишини эълон қилганди. У бу алфозда фаолиятини давом эттиролмаслигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг