Рассомчиликнинг “янги тури”: Тошкентда деворларга чизиб юрган наркограффист қўлга олинди
3-саҳифа
−
25 Май 2023 14293 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги деворларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарғиботига хизмат қилувчи сўзларни ёзиб юрган наркограффист ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Юнусобод туманидаги “Ҳасанбой” маҳалласи Тикланиш кўчасида жойлашган бинонинг деворига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи “наркограффити”ларни чизаётган номаълум шахс ушланган.
Аниқланишича, наркограффист 25 ёшли А.Р. бўлиб, ундан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ қутиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь