Расмий Баку Озарбайжонга жиддий айблов қўйган Макронга жавоб қайтарди
Олам
−
15 Октябрь 2022
9196Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Озарбайжон Қорабоғда “даҳшатли уруш бошлагани” ҳақидаги баёноти нотўғри. Бу ҳақда, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Вазирликнинг Таъкидлашича, Франция раҳбарининг расмий Бакуга қарши қўйган айбловлари унинг холислигини шубҳа остига қўяди ва жиддий саволлар туғдирмоқда. Озарбайжоннинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш, Арманистон билан халқаро ҳуқуқ тамойилларини ҳурмат қилиш асосидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари фонида Франциянинг бир томонлама позицияси ва асоссиз айбловлари бизни ушбу мамлакатнинг воситачилик ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.
“Бундан ташқари, Макроннинг Озарбайжонга қарши қаратилган, кўпроқ ички аудиторияга мўлжалланган ҳамда Арманистонни бир томонлама ва очиқчасига ҳимоя қиладиган фикрларини қабул қилиб бўлмайди. Биз Франция давлати раҳбарининг Озарбайжонга қарши асоссиз айбловларини рад этамиз”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ, Макрон "France 2" телеканалида Озарбайжонни Қорабоғда "даҳшатли уруш бошлаш" ва шу йилнинг сентябрь ойида Арманистон билан "чегара бўйлаб бир нечта ҳужумлар уюштириш"да айблаган эди. Шунингдек, у Москва ушбу можародан Жанубий Кавказни беқарорлаштириш учун фойдаланаётганини таъкидлаган.
Темур Жумаев
LiveБарчаси