Расман! Жезус “Арсенал” футболчиси

Спорт

image

Бугун, 28 июнь куни Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус Лондоннинг "Арсенал" жамоасига кўчиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик ҳужумчи аллақачон Лондонга етиб борган ва тез орада “канонирлар” 25 ёшли ҳужумчининг трансферини расман эълон қилади.

Қайд этиш жоизки, Габриэль Жезуснинг трансфер нархи 52 миллион еврони ташкил қилади. Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Лондон клуби билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома тузади.

Маълумот учун, Габриэль Жезус “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 236 та ўйинда майдонга тушиб, 95 та гол урди ва 46 та голли узатмани амалга оширди. 25 ёшли бразилиялик ҳужумчи Манчестер клуби тарихида фақат Раҳим Стерлинг (131 гол) ва Серхио Агуеродан (260 гол) ортда қолган ҳолда, тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг