Расман: Ўзбекистондан халқаро автобус ташувлари тўхтатилди
Жамият
−
13 Январь 2023
5494Ўзбекистон ва унга қўшни республикаларда давом этаётган аномал совуқ туфайли автобуслар орқали халқаро ташувлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши оқибатида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Вазирлик бунга мисол тариқасида Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонликлар бўлган автобус билан кузатилган ҳодисани мисол тариқасида келтирди.
“Жорий йилнинг 12 январь куни Қозоғистондаги “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 819-километрида “Краснодар-Сариоғоч” халқаро йўналишида ҳаракатланган, ичида Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди.
Автотранспорт воситаси йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизел ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган. Қозоғистон Республикаси Ақтўбе области Хромтау райони қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги "Черхон" кемпингига жойлаштиришган. Жабрланганлар йўқ, йўловчиларнинг иссиқлик таъминоти назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15