Расман: Ўзбекистонда бензин ва дизель нархи кескин ошади
Жамият
−
30 Июль 2019
13690Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергоресурслар нархларини ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор бугун, 30 июль куни 633-сон билан қабул қилинган. Унга кўра, жорий йилнинг 15 августидан бошлаб Ўзбекистонда ёғилғи нархлари қуйидагича ошиши кузатилади:
А-80 — 4500 сўм;
А-91 — 5400 сўм;
Дизель ёқилғиси — 5700 сўм;
Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун ҳар ойда 75 минг сўм миқдорида компенсация тўланиши белгиланган.
Маълумот учун, сўнгги бор бензин нархи 2018 йил октябрда ошганди. Ўшанда бензин қуйидаги нархларда сотила бошлаганди:
А-80 — 4000 сўм;
А-91 — 4500 сўм;
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь