Расман! Сервер Жепаров “Лoкомотив” бош мураббийи этиб тайинланди

Спорт

image

Собиқ футболчи Сервер Жепаров Тошкентнинг “Локомотив” клубига бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда “темирйўлчилар” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, Сервер Жепаров бунгача “Локоматив”да спорт директори вазифасини бажариб келаётганди. Эндиликда у мураббийлик "пост"ини эгаллади. Серверга мураббийлар штабида Мирко Еличич яқиндан ёрдам беради.

Маълумот учун Сервер футболчилик фаолияти давомида Ўзбекистоннинг “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Металлург”, Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Сеонгнам”, “Улсан”, Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб”, Эрон чемпионатининг “Истиқлол”, “Сепахон” ва Қозоғистоннинг “Жетису” клубларида тўп сурган. Шунингдек ярим ҳимоячи Осиёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни 2 маротаба қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз Сервер Жепаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сервер Жепаров

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг