Расман: Рўзибоев Оливейрага қарши жанг қилади
Спорт
−
08 Июль 2023
7265Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг укаси Машрабжон Рўзибоев навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилотчи промоушен Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, енгил вазн тоифасида жанг олиб борувчи ўзбекистонлик ММА'чи навбатдаги жангини Оpen FC ва АТF промоушенлари томонидан ташкил қилинаётган қўшма турнири доирасида ўтказади. Мазкур мусобақа 16 июль куни Бухорода бўлиб ўтади. Ўша куни унга бразилиялик Нерис де Оливейра рақиблик қилади.
Маълумот учун, Машрабжон Рўзибоев проф ММА’да 22 та жанг ўтказиб, 17 тасида ғалаба қозонган ва 4 тасида мағлубиятга учраган. Шунингдек, спортчининг битта жангида дуранг натижа қайд этилган. Бразилиялик рақиби Нерис де Оливейра эса жами 31 та жангда иштирок этиб, 20 марта қўли баланд кўтарилган ҳамда 11 та жангида мағлубият аламини тотиб кўрган.
LiveБарчаси