Расман! Роман Абрамович “Челси”ни сотди

Спорт

image

Россиялик олигарх Роман Абрамович “Челси”ни расман америкалик тадбиркор Тодд Боэлининг консорциумига сотди. Бу ҳақда “Companies House” (Буюк Британиядаги юридик шахсларнинг Бирлашган давлат реестри) хабар берди.

“Челси” клубининг сотилишини Англия Премьер лигаси раҳбарияти ҳам тасдиқлаган эди. Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги активлари музлатилган Роман Абрамович клубни сотишдан фойда кўрмаслиги ҳақидаги ҳуқуқий кафолатларни олгач, келишувни маъқуллаган. “Челси”ни сотиб олиш ҳақидаги битимнинг қиймати 4,25 миллиард фунт стерлинг (тахминан 5 миллиард евро)ни ташкил этди. 

Қайд этиш жоизки, клубни сотишдан тушган 2,6 миллиард фунт стерлинг Британия ҳукуматига ўтиши ва унинг 1 миллиард фунт стерлинги дарҳол Украинага ёрдам бериш учун ўтказилиб, қолган 1,6 миллиард фунт стерлинги эса ҳукумат назорати остидаги ҳисобда музлатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 февраль куни Роман Абрамович клуб бошқарувини “Челси” хайрия жамғармаси Васийлик кенгашига топширган эди. 2 март куни эса Абрамович клубни сотиш ниятида эканлигини маълум қилди. 10 март куни Буюк Британия ҳукумати Абрамовичга қарши санкциялар киритди. Натижада, россиялик тадбиркорнинг Британиядаги активлари ҳамда “Челси” футбол клубига нисбатан чекловлар жорий қилинди.

Маълумот ўрнида, Абрамович қарийб 20 йилдан бери “Челси”га эгалик қиларди. Россиялик миллиардер клубни 2003 йилда тахминан 190 миллион долларга сотиб олган. 2021 йилда Американинг “Forbes” журнали унинг қийматини 3,2 миллиард долларга баҳолаган – у дунёнинг энг қиммат футбол клублари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллаган. Ўтган йиллар давомида россиялик миллиардернинг тузилмалари “Челси”га умумий қиймати 2 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made