Расман! Осиё кубоги U-23: Ўзбекистон ва Япония ўйинига мухлислар киритилмайди

Спорт

image

Бугун, 15 июнь куни Тошкентдаги "Миллий" стадионида U-23 Осиё кубогининг ярим финал доирасида Ўзбекистон ва Япония ёшлари куч синашади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу баҳсга ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди. Бу ҳақда AFK расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 июнь  куни Осиё кубоги чорак финалдаги Ўзбекистон U-23 ва Ироқ U-23 ўртасидаги учрашув чоғида юзага келган тош бўрони сабабли шундай қарорга келинган. Шунингдек, AFK Япония ёшларини қўллаб-қувватловчи мухлислардан 500 нафарини стадионга киритишга рухсат берган.

АFK'нинг расмий баёнотида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиббузарлик учун 50 минг доллар жаримага тортилиши ҳам таъкидланган. Рақибига якка кураш спорт турларида фойдаланиладиган "ажойиб" зарбани бергани учун Абдувоҳид Неъматов учта учрашувга четлатилди. Шу тариқа Ўзбекистон U-23 нинг асосий посбони учун Осиё кубоги якунланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон U-23 ва Ироқ U-23 ўртасидаги учрашувда содир бўлган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилгани ва текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг айримларига 15 суткалик қамоқ ёки жарима жазолари белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ироқ ёшлари ўртасидаги чорак финал учрашувининг асосий ва қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, пенальтилар сериясига мурожаат қилинганди. Омад лотереясида ўзбекистонликлар 3:2 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг