Расман: Нурсултон Рўзибоев UFC жангчиси бўлди

Спорт

−

image

Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий Тwitter саҳифасида хабар берилди.

Бугун, 21 июнь куни промоушеннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “Fighter added(Жангчи қўшилди): Nursulton Ruziboev”, деган сўзлар ёзилган пост жойланди. Шунингдек, спортчининг менежери Али Абдель-Азиз ҳам буни тасдиқлади.

“Тасдиқланди. Сенинг вақтинг келди укам”, дейди Абдель-Азиз.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўрта вазн (83,9 кг) тоифасида жанг олиб борувчи ўзбекистонлик спортчининг UFC'даги дебюти 1 июль куни UFC Fight Night турнири доирасида бўлиб ўтади. Рақиб номи ҳали эълон қилинмаган.

Маълумот учун, Нурсултон 2014 йилдан буён ўрта вазнда ММА'да жанг ўтказиб келади. У профессионал фаолияти давомида 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангда ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг