Расман: Ноёб кадр Ортиқхўжаев ҳокимликда фаолиятини давом эттиради
Жамият
−
13 Январь 2020
105006-чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси давом этмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтаётган сессияда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилган номзод расман тасдиқланди. Унга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолиятини давом эттиради.
Бош вазирга кўра, Ортиқхўжаев талабчан, меҳнаткаш ва ташаббускор кадр.
"Бу одам яхши-яхши ташаббуслар қилишда тинмайди. Куни кеча Президентимизга яна янги ташаббус киритдилар. Янги ташаббус - "Файзли Тошкент". Мен ўйламанки, бу ташаббус Тошкентни нақадар обод ва кўркам шаҳарга айлантириш бўйича барча Тошкент шаҳар аҳолисини бир жамоа сифатида биргаликда меҳнат қилишини назарда тутади", дейди Арипов.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида иш бошлаган эди. 2019 йилнинг 21 декабрь куни у пойтахт ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
• 1996-2011 йилларда “Жаҳонгир” МЧЖ директори;
• 2011-2017 йилларда “Артел Инжиниринг” МЧЖ директори;
• 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК раҳбари лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси