Расман: магистратурага қабул бошланди

Жамият

image

2025–2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун қабул бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Бу йилги қабул жараёнлари нисбатан кеч бошланди. Ўтган ўқув йили учун қабул 2024 йил 1 июль куни бошланган эди.

Маълумот учун, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 2025-2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланганди. Ушбу қабул 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

магистратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг