Расман! “Ливерпуль” Фабио Карвальюни сотиб олди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Фулхэм”нинг ёш ярим ҳимоячиси Фабио Карвалью билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Ливерпуль”нинг расмий сайтида хабар берилди.

19 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи 1 июль куни расман “қизиллар” сафига қўшилади. Қайд этиш жоизки, “Ливерпуль” португалиялик футболчи учун 5 миллион фунт тўлаши, яна 2,7 миллион фунтни “Фулхэм” бонуслар кўринишида олиши мумкинлиги маълум. Шунингдек, “Фулхэм” футболчининг кейинги сотувидан фоиз олиш ҳуқуқини ҳам олди.

Маълумот ўрнида, Карвалью мавсум охирида “Фулхэм”нинг Англия Премьер лигасига қайтишига ёрдам берди. Жорий мавсумда Фабио “Фулхэм” таркибида Чемпионшипда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг