Расман: “Интер” франциялик форварднинг трансферини эълон қилди
Спорт
−
01 Июль 2023
2972Миланнинг “Интер” клуби “Боруссия Менгхенгладбах” футболчиси Маркус Тюрам билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда миланликлар клуби Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ҳужумчи эркин агент сифатида “Интер” сафига кўчиб ўтган. Мазкур шартнома 2028 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
“Transfermarkt” порталида 25 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи 35 миллион евдо этиб белгиланган.
Маълумот учун, Тюрам Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси сафида жами 134 ўйинда 44 та гол урган ва жамоадошларига 29 та голли узатмани амалга оширган.