Расман! Эски “права”ларни алмаштириш муддати узайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди. 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

•  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

•  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

•  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

•  2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Аввалроқ, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатлари мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг