Расман: ЕЧЛ финали Россиядан олиб қўйилди
Спорт
−
25 Февраль 2022
5923Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди. Финал 28 май куни "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади.
Манбага кўра, UEFA раҳбарияти бу қарорни бир овоздан маъқуллаган. Бунга Россиянинг Украина ҳудудида "махсус ҳарбий операция" бошлагани сабаб бўлган. Европа футболи Москванинг ҳаракатини суверен давлат ҳудудига босқин деб ҳисоблаган.
Бундан ташқари, яқин келажакда Россияда ҳар қандай халқаро ўйинларни ўтказишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, катта эҳтимол билан Қозон ҳам 2023 йилда UEFA Суперкубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси