Расман: Бензема Саудия клубига кўчиб ўтди

Спорт

image

Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби франциялик ҳужумчи Карим Бензема билан келишувга эришди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, 35 ёшли франциялик футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланган.

4 июнь куни “Реал Мадрид” Бензема мавсум якунида жамоадан кетишини эълон қилганди. Шу тариқа, ҳужумчи эркин агент сифатида фаолиятини “Ал-Иттиҳод”да давом эттиради.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонида Бензема 200 миллион евро ишлаб олади.

Бензема 2009 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келаётганди. У 353 та гол билан клуб тарихида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди. 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “қаймоқранглилар” сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг