Расман: “Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” учрашуви қолдирилди

Спорт

image

Айни пайтда коронавирус эпидемияси кўплаб мамлакатларга тарқалди. Ушбу хавфли вирус Саудия Арабистонини ҳам четлаб ўтмади. 

Хабарингиз бор, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси жорий йилнинг 3 март куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши баҳс олиб бориши керак эди.

Коронавирус Саудия Арабистонига кириб боргани боис “Ал-ҳилол” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни ОФК расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Италия С сериасида иштирок этувчи “Пьянезе” жамоасининг 22 ёшли футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот ўрнида, айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 83716 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар эса 2859 нафарга етди. Шифо топганлар эса 36649 кишини ташкил этмоқда.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг