Расман: АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Россия Федерацияси Давлат Думасига, шунингдек, унинг 328 депутатига қарши санкциялар киритади. Бу ҳақда бугун, 24 март куни АҚШ Молия вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда айтилади. 

“АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Давлат Думасининг 328 нафар депутатини [санкциялар] рўйхатига киритишдан ташқари, Давлат Думасининг ўзини ҳам ташкилот сифатида киритмоқда”, дейилади ҳужжатда. 

Молия вазирлиги депутатлар Донецк халқ республикаси ва Луганк халқ республикаси (Ўзбекистон Ҳукумати томонидан тан олинмаган – таҳр.) мустақиллигини тан олиш орқали “Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган” ҳаракатларни қўллаб-қувватлади, деб ҳисоблайди. 

АҚШ Ғазначилиги Сбербанк раҳбари Герман Грефни, шунингдек, бошқа шахслар ва тузилмаларни ҳам санкциялар рўйхатига киритган. Қўшма Штатлар Россия Федерациясининг мудофаа комплекси билан боғлиқ бир қатор корхона ва компанияларга қарши санкциялар жорий этилишини эълон қилди. 

Олтин билан операциялар

“Россия Федерацияси Марказий банки захираларидаги олтин билан операциялар санкцияларга дучор бўлади”, деб тушунтирди АҚШ молия вазирлиги. 

Баёнотда таъкидланганидек, агентлик Марказий банк (Россия)нинг Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва Украинадаги махсус ҳарбий операцияни молиялаштириш учун халқаро захираларидан, жумладан, олтиндан фойдаланиш имкониятини чеклаш бўйича тегишли тушунтиришларни эълон қилди.

“Ушбу йўриқнома Россия Федерацияси Марказий банки томонидан олтин билан боғлиқ ҳар қандай операциялар мавжуд санкцияларга дучор бўлишини аниқ кўрсатиб турибди”, дейилади вазирлик хабарномасида. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 март куни Буюк Британия ҳукумати ҳам Россиянинг бир қанча банклари, компаниялари ва мудофаа сектори корхоналарини “қора рўйхат”га киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг