Рамзан Қодиров Туркия ҳукуматини террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади

Олам

image
0:00
0:00
download

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркия ҳукуматини Россияда жиноят содир этган террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади ва Ташқи ишлар вазирлигини Анқарага қарши дипломатик чоралар кўришга чақирди.

“Улар Туркияда ўзларини шу қадар эркин ҳис қиладиларки, Россияга қарши ўзларининг бемаъни, тарғиб қилувчи ва провокацион чиқишларида ҳимоясиз аёлларга нисбатан қилинган қўполликни ҳам менсишмади”, деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

У, шунингдек Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан қарор қабул қилишни талаб қилди: ё Анқара террорчиларни очиқдан очиқ қўллаб-қувватловчи давлат мақомини олади ёки “ўз эътиқодини ўзгартирмаган ҳолда” Москва билан шаффоф ва ҳалол муносабатларни ёқлайди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, “қидирувдаги босқинчи ва безорилар” Туркиядан бошпана топиб, боғларни террорчилар номи билан аташ учун очиқчасига йиғилишлар ва тадбирлар уюштирмоқда”. Шу сабабдан Чеченистон бу ҳолат юзасидан жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Масалан, бу ҳолатда Туркия қамоқхоналаридан бирида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон ишчилар партияси асосчиси Абдулла Ўжалан номини Грознийда абадийлаштириш биз томондан жуда мантиқий ва сиёсий томонлама муқобилдир”, дейди Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги фаол бўлиши ва Анқарага нисбатан дипломатик санкциялар жорий қилиши керак эди, чунки Туркия раҳбариятининг ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги муносабатларга бевосита таҳдид солади.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг