Рамос ПСЖдан кетади

Спорт

image

Жорий мавсум охирида шартномаси ўз ниҳоясига етадиган испаниялик 37 ёшли футболчи Серхио Рамос ПСЖдан кетади. Бу ҳақда Франция клубининг расмий саҳифаси хабар берди.

“Рамос – ҳақиқий профессионал. У ўзи билан тажриба, интизом ва рақобат рухи олиб келди. Рамос клуб шарафини муносиб ҳимоя қилганидан хурсандмиз. Унга келажакдаги фаолиятида муваффақият тилаймиз”, дейилади клуб баёнотида. 

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Саудия лигаси клублари эркин агентга айланадиган Рамосга яхшигина таклиф билан чиққан. 

Серхио Рамос 2022/2023 йилги мавсумда ПСЖ сафида 57 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди. “Transfermarkt” унинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Серхио Рамос ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made