Рамазон Темиров UFC'даги дебютини ғалаба билан бошлади (видео)
Спорт
−
13 Октябрь
763313 октябрга ўтар кечаси АҚШда ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров мезбон жангчи Сижей Вергарага қарши октагонга чиқиб, ғалаба қозонди.
Илк раунддаёқ Темиров рақибини икки бор октагонга қулатди. Рақибининг тана қисмига йўлланган зарбалардан кейин Сижей катта оғриқни ҳис қилди ва ҳакам жангни тўхтатди.
Шундай қилиб, 27 ёшли Темиров ташкилотдаги дебютини муваффақиятли бошлади. 33 ёшли Вергара эса UFC’даги 4-мағлубиятини қабул қилиб олди.
“Бу дивизионга томошабоп жанг қиладиган янги чемпион келди”, дейди Темиров жангдан кейинги интервьюсида.
LiveБарчаси