UFC Ҳабиб ва Фергюсон жангини Рамазон ойи сабаб қолдирадими?
Спорт
−
28 Март 2020
6423Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони доғистонлик Ҳабиб Нурмуҳамедов Рамазон вақтида Тони Фергюсонга қарши жанг қилмаслигини, Рамазон якунланганидан сўнг жанг қилишини маълум қилганди. ESPN нашрининг хабар қилишича, UFC президенти Дана Уайт Рамазон сабаб ушбу жангни қолдирмаслигини маълум қилган.
"Мен ўз танамни қандай эканлигини яхши биламан. Шунинг учун Рамазон вақтида ва ундан кейин жанг қилмайман. Рамазон ойидан сўнг, тикланиб олишим учун камида 45 кун керак бўлади. Биз юқори даражада жанг олиб борамиз. Шунинг учун барчасини ҳисобга олиш керак", дейди Ҳабиб Нурмуҳамедов.
Жорий йилда Рамазон ойи 23 апрелдан 23 майга давом этиши тахмин қилиняпти. Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг шу йилнинг 18 апрель кунига белгиланган. Бироқ, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис жанг ўтказиш жойи ҳозирча аниқлангани йўқ.